Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 231-сон қарори қабул қилинди.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти:

    - қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;

    - илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш маҳсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланганди.

    Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

    - қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»;

    - 2024-2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати;

    - қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий этиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси;

    - қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш схемаси.

    Шунингдек, қарор билан Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти деб қайта номланди.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 24 апрелдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates