Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди

    Швеция миллий банкининг иқтисод фанлари бўйича Альфред Нобель хотирасига бағишланган 2024 йил учун мукофотга америкалик олимлар – Массачусетс технология институтидан Дарон Ажемоглу, Саймон Жонсон ва Чикаго университетидан Жеймс Робинсон сазовор бўлди.

    Нобель қўмитасининг таъкидлашича, мукофот мазкур олимларга “ижтимоий институтлар қандай шаклланиши ва улар фаровонликка қандай таъсир кўрсатишини ўргангани” учун берилади.

    Матбуот хабарида айтилишича, олимларнинг иши давлатнинг сиёсий ва иқтисодий институтлари мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига қандай таъсир қилишини тушунишга имкон берди ва “мамлакат гуллаб-яшнаши учун давлат институтларининг аҳамиятини” кўрсатди. “Қонун устуворлиги йўқ, институтлар аҳолини эксплуатация қиладиган жамият ўсиш ёки яхши томонга ўзгаришларни юзага келтирмайди ва лауреатларнинг тадқиқотлари бу жараёнларнинг сабабларини тушунишга ёрдам беради”, деб таъкидлайди Нобель қўмитаси.

    Ўтган йили Клаудия Голдин “меҳнат бозорида аёлларнинг мавқеини тушунишга қўшган ҳиссаси учун” мазкур мукофотга сазовор бўлганди, деб хабар беради interfax.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates