“Мосул шарқидаги Ҳамдания туманидаги тўйхонада содир бўлган ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони 450 кишидан ошди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Al Arabiya телеканали 120 киши ҳалок бўлгани ва 200 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган ёпиқ ҳудудда пиротехника воситаларидан фойдаланилгани сабаб бўлган, деб хабар беради ria.ru.









