Ўн беш киши ўртача даражада жароҳат олган. Аввалроқ оғир жароҳатланган беш киши шифохоналарга олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Қолган жабрланувчилар енгил жароҳатлар олган.
Икки йўловчи поездининг тўқнашуви Чехиянинг Злив шаҳари ва Дивчице қишлоғи ўртасидаги темир йўл тармоғида содир бўлди. У ерда поезд қатнови тўхтатилган. Полиция бахтсиз ҳодиса сабабларини текширмоқда, деб хабар берди tass.ru.









