Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди

    Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-918-сон, 12.03.2024 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияси ратификация қилинди.

    Унга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси (Женева, 1949 йил, 1 июль) ратификация қилинди.

    Конвенция иш берувчилар томонидан пул шаклида иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган. Конвенция қоидалари иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилади. Конвенция иқтисодий фаолиятнинг барча соҳалари ва ишчилар тоифаларига татбиқ этилади.

    Конвенцияда иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхат, купон ёки бошқа шаклда, шунингдек, таркибида алкоголь миқдори юқори бўлган спиртли ичимликлар, организм учун зарарли гиёҳванд моддалар кўринишида тўлаш тақиқланган.

    Ушбу Конвенция жаҳоннинг 99 та давлати томонидан ратификация қилинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates