Иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган Конвенция ратификация қилинади

    Конвенцияда иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхат, купон ёки бошқа шаклда, шунингдек, таркибида алкоголь миқдори юқори бўлган спиртли ичимликлар, организм учун зарарли гиёҳванд моддалар кўринишида тўлаш тақиқланган.

    Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини (Женева, 1949 йил 1 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

    Конвенция иш берувчилар томонидан пул шаклида иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган. Конвенция қоидалари иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилади. Конвенция иқтисодий фаолиятнинг барча соҳалари ва ишчилар тоифаларига татбиқ этилади.

    Муҳокама давомида Конвенцияда иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхат, купон ёки бошқа шаклда, шунингдек, таркибида алкоголь миқдори юқори бўлган спиртли ичимликлар, организм учун зарарли гиёҳванд моддалар кўринишида тўлаш тақиқлангани таъкидланди.

    Сенаторлар Конвенция нормалари Ўзбекистон қонунчилигига, шунингдек, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсад ва вазифаларига тўлиқ мос келишини қайд этдилар.

    Муҳокама чоғида Конвенциянинг ратификация қилиниши меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатлар яратишга имкон бериши, меҳнатни муҳофаза қилиш миллий тизимини янада такомиллаштиришга салмоқли туртки бериши айтиб ўтилди.

    Ушбу Конвенция жаҳоннинг 99 та давлати томонидан ратификация қилинган.

    Сенаторлар Конвенциянинг ратификация қилиниши меҳнат соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро меҳнат стандартларини самарали жорий этишни таъминлашга хизмат қилишини, шунингдек, Ўзбекистоннинг ходимлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича асосий халқаро принцип ва стандартларга содиқлигини кўрсатишини алоҳида таъкидладилар.

    Муҳокама якунлари бўйича Қонун сенаторлар томонидан маъқуллан.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates