Ишбилармонлик фаоллиги индексидаги марра янгиланди

    Жорий йилнинг февраль ойида юридик шахслар томонидан 225 та товар белгиси ва номи рўйхатга олинган.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2021 йил февраль ойида 1034 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 фоиз ошди.

    Ишбилармонлик фаоллиги индексида ўтган ойга нисбатан ҳам, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўсиш кузатилди.

    Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 9,9 фоиз ошиб, 1099 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

    — хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони 19,6 фоиз ошган;

    — фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,3 фоиз ошган;

    — товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 6,8 фоиз ошган;

    — товар белгилари бўйича компонент 0,5 фоиз ошган.

    2021 йил февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индексида 11 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Фарғона (51,3 фоиз), Бухоро (44,1 фоиз), Самарқанд (35,2 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (34,5 фоиз) сезиларли даражада ўсган.

    Банк ҳисобварақлари бўйича операциялар

    Банклараро тўлов операциялари сони 4362,9 минг тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 715,4 минг транзакцияга (19,6 фоиз) ошган.

    Республиканинг барча ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Хоразм (26,9 фоиз), Қашқадарё (26,5 фоиз), Сирдарё (24 фоиз), Жиззах (23,6 фоиз) ва Навоий (23,5 фоиз) вилоятларида кузатилган.

    Товар-хомашё биржасидаги фаоллик

    Ишбилармонлик фаоллиги индексининг биржа компоненти ўтган ойга нисбатан 1,0677 бирликни ташкил этди ва 6,8 фоиз ошган. Ушбу компонентнинг ошиши битимлар сонининг 20,8 фоиз ошгани билан изоҳланади.

    Республика товар-хомашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил февраль ойида 4861,7 миллиард сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 18,5 фоиз ошган.

    Хўжалик юритувчи субъeктлар фаоллиги

    Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 1,0125 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,25 фоиз ошганини кўрсатади.

    2021 йил февраль ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 7 минг 338 тага кўпайиб, 531 минг 474 тани (2021 йилнинг февраль ойида 524 минг 136 та) ташкил этди.

    Ҳисобот даврида ўтган ойга нисбатан кичик корхоналар сони 417 минг 244 тадан 423 минг 511 тагача ошган (ўсиш 6 минг 267 та). Фермер хўжаликлари сони 103 минг 900 тадан 104 минг 945 тагача (ўсиш 1 минг 45 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 минг 18 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 26 тага ошган.

    Брeндларни рўйхатга олиш

    Савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,0045 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 0,5 фоиз ошган. Жорий йилнинг февраль ойида юридик шахслар томонидан 225 та товар белгиси ва номи рўйхатга олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates