Исириқни ҳар қанча бўлса, ўзимизда ишлатинг

    Тошкент ва Намангандан келган бу фуқароларда бир килограммдан ортиқ исириқ борлиги аниқланган.

    Чунки бу доривор ўсимлик халқимизда азал-азалдан минг дардга даво, микробларни ўлдирувчи восита сифатида қадрланади. Яқиндагина Белоруссияда исириқнинг гиёҳванд модда деб эълон қилинганидан таажжублангандик.

    Афсуски, Россия Федерациясида ҳам ушбу ўсимлик гиёҳвандлик воситаси ҳисобланади. Акс ҳолда Иркутск халқаро аэропортига исириқ олиб кирган икки ўзбекистонлик қўлга олинмас эди.

    Иркутск божхона бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент ва Намангандан келган бу фуқароларда бир килограммдан ортиқ исириқ борлиги аниқланган. “Уларнинг юклари орасидан қуруқ поялар ва мевалари шаклидаги сариқ-яшил рангдаги ўсимлик массаси (830 ва 243 грамм) бўлган пластик тўрва топилди”, дейилади хабарда.

    Йўловчиларда тиббий сабабларга кўра ушбу моддаларни ишлатиш зарурлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган. Энди божхона қоидабузарларга нисбатан қонуний жавобгарлик чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда, дея хабар бермоқда Ogoh.uz

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates