Исландияда вулқон отилиш хавфи ошмоқда

    Исландияда 300 дан зиёд содир бўлган зилзилалардан сўнг Фаградалсфял вулқонининг отилиши эҳтимоли кескин ошди.

    Вулқон яқинида жойлашган 4 минг фуқаро истиқомат қиладиган Гриндавик шаҳри Рейкьянес ва Фаградальсфьядль вулқонларининг отилиши туфайли вайрон бўлиши мумкин деб маълум қилди вулканолог А.Хёскулдссон. Унинг таъкидлашича, ушбу вулқон отилишининг оқибатлари ярим аср олдин содир бўлган отилишдан анча жиддийроқ бўлиши мумкин.

    Ҳукумат 11 ноябрь куни, аҳолини эҳтиёт чораси сифатида уйларини тарк этишга чақирди. Бундан ташқари, шаҳар яқинида жойлашган ва сайёҳлар орасида машҳур бўлган “blue lagoon” геотермал курорти жамоатчилик учун ёпилган.Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

    Шаҳар ҳудудида аллақачон катта ёриқлар пайдо бўлган, улардан лава юзага чиқиши мумкин. Отилиш океан тубида бошланиши ҳам мумкин деб тахмин қилинмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates