28 февралдан 24 мартга қадар 27 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 6 030 нафар ватандошимиз қайтарилди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) мамлакатимизнинг Польшадаги Элчихонаси билан биргаликда ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.