Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги қидирув-қутқарув жараёнларига жалб этилган қутқарувчиларимиздан яқинда янги маълумотлар келиб тушди.
Охирги соатлар мобайнида Ўзбекистон ФВВ ходимлари томонидан ҳалок бўлганлар вайроналар остидан яна чиқариб олинди. Қутқарувчиларимизнинг вайроналар остидан олган жасадларининг умумий сони 50 нафарга етди. Аввал хабар берилганидек, бугун эрта тонгда Ўзбекистондан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилди.
Мазкур бортнинг отрга қайтишида вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуасия қилинди.