Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган.
Мустақилликнинг илк йилларида агросаноат соҳасини бошқарган, фуқаро муҳофазаси ишлари бўйича вазир бўлган, 1994–1998 йилларда бош вазир ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган, 2000–2004 йилларда эса Ўзбекистон президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.
Фаолиятидаги узоқ йиллик танаффусдан кейин 2021 йилда сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси сифатида давлат ишига қайтганди.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони (1981), «Меҳнат шуҳрати» ордени (1992), «Эл-юрт ҳурмати» ордени (1994), «Буюк хизматлари учун» ордени (1996), «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони (1998), «Дўстлик» ордени (2017), «Фидокорона хизматлари учун» ордени (2021) ҳамда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони (2021) билан тақдирланган.
Yuz.uz жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.








