Испания парламенти Педро Санчесни Бош вазир лавозимига тасдиқлади

    Испания парламенти Педро Санчесни Қироллик Бош вазири этиб қайта сайлади.

    Қайд этилишича, Педро Санчес номзодини саккиз сиёсий партиядан 179 депутат қўллаб-қувватлаган, 171 нафар депутат “қарши” овоз берган.

    Педро Санчес Испания ҳукуматини 2018 йилдан бери бошқариб келмоқда, деб хабар беради belta.by.