Испанияда “буқалар билан пойга”да олти киши жароҳат олди

    Испаниянинг Памплона шаҳрида (Наварра автоном вилояти) Сан-Фермин фестивали доирасида ўтказилган 2024 йилнинг биринчи “буқалар билан пойга”да камида олти киши жароҳат олди.

    Бу ҳақда Қизил Хочнинг ҳудудий бўлими Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

    Пойга анъанавий тарзда маҳаллий вақт билан соат 08:00 да бошланди ва тахминан уч дақиқа давом этди, дейилади хабарда.

    Маълумотларга кўра, Наварра ҳомийси авлиё Фермин шарафига ўтказиладиган фестиваль бир ҳафтага яқин давом этади. Унда ҳар куни “буқалар билан пойга” (энcьерро) ўтказилади, унда бўшатилган ҳайвонлар юзлаб одамларни қувиб, тор кўча бўйлаб бир неча дақиқа югуради.

    Пойгада маҳаллий аҳоли ҳам, сайёҳлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Кўпинча, уларнинг баъзилари, буқалардан қочиб, кўпроқ завқланиш учун атайлаб ҳайвонлар билан камроқ оралиқ масофани сақлашади. Энcьеррода қатнашишга журъат эта олмаганлар томошани хавфсиз жойдан томоша қилишлари мумкин. Ҳар йили фестиваль давомида пойга иштирокчиларининг жароҳатланиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates