«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

    Ҳужжатлар 27 июн 2024 1234

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан юртимиз тараққиётини юксалтириш, жонажон Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:

    1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

    2. «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилсин.

    3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.

    4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

    5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Ғ.Мирзаев зиммасига юклансин.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Ш.Мирзиёев

    ***

    «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар

    РЎЙХАТИ

    Аймуратов Муса Татлимурат ули - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)

    Йўлдошев Аббос Баҳром ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)

    Қобулов Бахтиёржон Ортиқбой ўғли - Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти 4-босқич курсанти (Андижон вилояти)

    Самандаров Нуриддин Махамматжон ўғли - Андижон давлат университетининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти)

    Отамуродов Нурмуҳаммад Шухрат ўғли- Олот туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)

    Қосимов Жасур Тохирович - «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, кандакор уста (Бухоро вилояти)

    Мўминов Шаҳбоз Ахмадқул ўғли - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Жиззах вилояти)

    Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси доценти (Жиззах вилояти)

    Жураев Сухробжон Салохиддин ўғли - Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси (Қашқадарё вилояти)

    Нурматов Мироншох Нуриддин ўғли - Косон туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Қашқадарё вилояти)

    Суюнов Шоҳруҳ Лазизжон ўғли - Тошкент шаҳридаги «Suyunov Art Studio» ўқув маркази раҳбари (Навоий вилояти)

    Ўктамов Шоҳруҳ Рустам ўғли - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими (Навоий вилояти)

    Юсупов Жасурбек Муратбекович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми учувчи-штурмани (Наманган вилояти)

    Урунов Асадбек Давлатали ўғли - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)

    Элмуротов Шаҳзод Ҳамза ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Самарқанд вилояти)

    Арзиқулов Фазлиддин Фахриддин ўғли- Тошкент давлат техника университетининг 2-босқич магистранти (Самарқанд вилояти)

    Валижонов Азизбек Фарҳод ўғли-Тошкент тиббиёт академиясининг 6-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

    Қулболаев Асадулло Комил ўғли - Боёвут туманидаги 1-спорт мактабининг жанг санъати бўйича мураббийси (Сирдарё вилояти)

    Бобоев Наби Тоҳир ўғли - Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг катта ўқитувчиси (Сурхондарё вилояти)

    Исломов Иномжон Умиджон ўғли - Шўрчи туманидаги 125-кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси (Сурхондарё вилояти)

    Гулиев Артур Марленович - Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Тошкент вилояти)

    Сапаров Жавохирбек Хикматжон ўғли - Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчи-ёнғин ўчирувчиси (Тошкент вилояти)

    Махмудов Содиржон Абдуллажон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Фарғона вилояти)

    Ўлмасов Аҳаджон Акрамжон ўғли - Фарғона политехника институтининг таянч докторанти (Фарғона вилояти)

    Сабиров Азизбек Давронбекович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти)

    Йўлдошов Оғабек Неъматжон ўғли - Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Хоразм вилояти)

    Назаров Азизбек Фаррух ўғли - Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)

    Свечников Владимир Александрович - Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Тошкент шаҳри)