Испанияда буқалар билан пойганинг учинчи куни тўрт кишининг жароҳатланиши билан якунланди

    Якшанба куни Испаниянинг Памплона шаҳрида (Наварра автоном вилояти) Сан-Фермин фестивалининг учинчи кунида буқалар ҳужумидан тўрт киши жароҳат олди.

    Бир кишини буқа шохлади, яна уч нафар одам енгил жароҳатлар билан қутулиб қолди. Жароҳатланганлар орасида АҚШ фуқароси ҳам бор.

    Наварранинг ҳомийси бўлган Авлиё Фермин шарафига ўтказилган фестиваль пайшанба куни Памплонада бошланди ва бир ҳафта давом этади. У ўзининг буқалар билан пойгаси билан машҳур. Унда буқалар қўрадан қўйиб юборилади ҳамда тор кўча бўйлаб бир неча дақиқа давомида юзлаб одамлар ортидан қувади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates