Испаниядан олиб келинган ток кўчатлари намуналарида вирус аниқланди

    Агросектор 3 ноябр 2022 880

    Жорий йилнинг октабр ойи якунида Испаниядан илмий мақсадларда олиб келинган 34 хил навдаги ток кўчатларининг 16 тасида 4 хил турдаги вирус аниқланган.

    Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентилиги хабар қилди.

    Булар Арабис мозаика вируси (Arabis mosaic virus ArMV), Токнинг қисқа бандли вирус касаллиги (Grapevine fanleaf virus GFLV), Ток баргларининг бужмайиш касаллиги 2-тур вируси (Grapevine leafroll-associated viruses GLRaV-2), Ток баргларининг бужмайиш касаллиги 3-тур вируси (Grapevine leafroll-associated viruses GLRaV-3).

    Арабис мозаика вируси кўп турдаги мевали ва манзарали дарахтларнинг кушандаси бўлиб, ўсимликлар баргларида доғлар ҳосил қилади. Зарарланган ўсимлик сўлиб қолади ва 50 фоизгача ҳосил йўқотиши мумкин. Вирус Европа ҳудудида кенг тарқалган.

    Токнинг қисқа бандли вирус касаллиги аломатлари Арабис мозаика вирусига ўхшаш бўлиб, касалланган ток барглари бужмайиб қолади ва ривожланишда ортда қолади. Токнинг энг хавфли касаллиги ҳисобланган вирусни эрта баҳорда аниқлаш мумкин. Бунда 80 фоизгача ҳосил нобуд бўлиб, ўсимлик касалликлар ва атроф-муҳитдаги ўзгаришларга чидамсиз бўлиб қолади.

    Ток баргларининг бужмайиш касаллиги 2-тур вируси ҳам энг хавфли касалликлардан бири бўлиб, тижорат мақсадида новдаларни кўпайтириш натижасида кенг тарқалган. Касалланган қизил навли узум мевалари аномал қизғиш тусга киради. Бу вирус ширалар орқали юқиб, куртак ҳамда ниҳолда сақланиб қолади.

    Кечки куз даврида касалликка чалинган ўсимлик барглари қизғиш-бинафша рангга кириб, томирлар оч яшил рангда бўлади. Ушбу вирус яхши суғориладиган иссиқ шароитда тез кўпаяди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш лозим, Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотининг маълумотларига кўра, Испания узумзорлар майдони бўйича 1-ўринни, узум етиштирш бўйича эса дунёда 3-ўринни эгаллайди.

    Испаниядан келтирилган навлари ҳам маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мос серҳосил, касалликларга чидамли навларни республикада кўпайтириш, кўчатчиликни ривожлантириш, соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида олиб келинган эди.

    Бироқ намуналарда аниқланган барча вируслар Ўзбекистон ҳудудида карантин объекти ҳисобланиб, тегишли тартибга асосан ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates