Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ташаббуси билан Самарқанд давлат университети ва Италиянинг Флоренция университети профессорлари ўртасида узумчилик йўналишида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш бўйича видеоконференция алоқаси воситасида мулоқот ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез хоним билан учрашув ўтказди.
Жорий йилнинг октабр ойи якунида Испаниядан илмий мақсадларда олиб келинган 34 хил навдаги ток кўчатларининг 16 тасида 4 хил турдаги вирус аниқланган.
Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар, туб бурилишлар содир бўлмоқда. Бу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, шубҳасиз, халқимиз ва мамлакатимиз манфаатини ҳимоя қилиш, коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик, қай бир соҳада бўлмасин фаолият олиб бораётган ташаббускор тадбиркорларга қулайликлар яратиш ва фаолиятини қонуний ҳимоялашдир.
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда узумчилик ва виночилик кластерлари масъулларидан иборат юртимиз делегацияси “Marmara Group Foundation” таклифи доирасида 15-21 май кунлари Туркияда бўлиб турибди.
44 та туманда янги экспортбоп узум плантациялари ташкил этилади.
Фарғона вилояти Олтиариқда ўзлаштирилаётган 1 000 гектар адирликда узумзор барпо этилиб, 4 000 оилага 25 сотихдан бўлиб берилади.
Амалий сафар билан Францияда бўлиб турган Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси аъзолари Узумчилик ва виночилик халқаро ташкилоти (УВХТ) бош директори Пао Рока билан учрашди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 ноябрь куни мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мева-резаворлардан тайёрланган 8 хил вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.