Исроил ҲАМАСга қарши жанговар ҳаракатларни қайта бошлади

    Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Исраэль Кац Исроил мудофаа кучларига Ғазо секторидаги ҲАМАСга қарши “кучли чоралар” кўриш ҳақида кўрсатма берди.

    Бу ҳақда Бош вазир идорасида маълум қилинди.

    Баёнотда айтилишича, ҲАМАС АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ва бошқа воситачилардан “олган барча таклифларни рад этган”.

    Нетаньяху идорасининг аниқлик киритишича, ЦАХАЛ зарбалари ҲАМАСнинг ҳарбий ва бошқарув салоҳиятини йўқ қилиш ва гаровга олинганларни қайтаришга қаратилган.

    “Бундан буён Исроил ҲАМАСга қарши кучайган ҳарбий куч билан ҳаракат қилади”, дейилади идорада. “ЦАХАЛ операцияларини қайта тиклаш режалари ўтган ҳафта сиёсий эшелон томонидан маъқулланган”, дея қўшимча қилинади хабарда.

    Исроил мудофаа кучлари, ўз навбатида, “Ғазо секторидаги ҲАМАС террорчи ташкилотига тегишли объектларга кучли зарбалар бераётгани” ҳақида хабар берди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates