“Исроил қирувчи самолётлари Ходейда бандаргоҳида бир қатор рейдлар ўтказди, бешта кучли портлаш овози эшитилди”, деди агентлик манбаси.
Манбага кўра, бандаргоҳда катта ёнғин содир бўлган.
Исроил армияси зарбалар “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ракета ҳужумига жавоб бўлганини тасдиқлади. Ўтган ҳафта ЦАХАЛ Яман пойтахти Сана ва шимоли-ғарбий Ал-Жавф вилоятига зарба берганди, деб хабар берди ria.ru.
Мудофаа вазири Исраэль Кац ҳужумдан мақсад ҳусийларнинг денгиз ва ҳаво блокадасини сақлаб қолиш эканлигини айтди. Исроил ҳар қандай ҳужумга худди шундай жавоб беради, дея қўшимча қилди у.









