Исроилда таблетка шаклидаги COVID-19 вакцинаси синовдан ўтказилади

    Исроил фармацевтика компанияси Oramed томонидан ишлаб чиқилган таблетка шаклидаги коронавирус вакцинаси синовлари бир неча ҳафта ичида бошланиши мумкин, дея хабар бермоқда Gulf News нашри.

    Бу ҳақда Oramed бош директори Надав Кидрон маълум қилди. Ишлаб чиқарувчилар ичак кислота муҳитида парчаланиб кетмайдиган махсус капсуладан фойдаланиш ҳисобига дори воситасининг ошқозонга салбий таъсири олди олинишига муваффақ бўлишди. Компания аввалроқ ютиш мумкин бўлган инсулин капсуласини ишлаб чиққанди.

    «Вакцина ҳақиқатдан ҳам самарали бўлиши учун бизга уни қабул қилиши мумкин бўлган кўпроқ одам керак», деди Кидрон.

    Oramed илмий маслаҳат кенгашининг аъзоси, Нобел мукофоти лауреати, биокимёгар Aврам Хершко билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган капсулада вируснинг асосий тузилмаларига тақлид мавжуд: бошоқ оқсили, шунингдек қобиқ оқсили ва мембрана бор. Қайд этилишича, бундай вакцина коронавирусдан яхшироқ ҳимоя қилади, чунки организмга патогенни таниб олиш осонроқ бўлади.

    Бу препарат AҚШда кеч босқичли клиник тадқиқотларда юзлаб беморларга қўлланилган, натижалари 2022 йил сентябрь ойида кутилмоқда.

    Oramed қошида ташкил этилган янги Oravax компаниясида инсулин капсуласини ишлаб чиқарадиган технология қўлланилади. Айни пайтда ундан таблетка шаклидаги COVID -19 вакцинасини яратишда фойдаланиш кўзда тутилган.

    Компания бир неча мамлакатларда синов ўтказиш учун ариза топширган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати берилгунга қадар, яқин ҳафталарда Исроилда биринчи синовлар бошланиши кутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates