Исроилдаги элчихона огоҳлантириш билан чиқди

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.

    Элчихона Исроилдаги мавжуд вазият сабаб қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди:

    • Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг;
    • Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги (Home Front Command)дан билдиришнома ва огоҳлантиришлар олиш учун унинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали рўйхатдан ўтинг;
    • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу тезроқ ёрдам олиш имконини беради;
    • Имкон қадар оломондан қочинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланинг.

    Ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги алоқалар орқали мурожаат қилиш тафсия этилади:

    • 03-672-2466
    • 03-672-2371
    • 03-758-5075
    • 03-758-5076

    Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054-485-1397

    Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz