Исроилнинг Ғазога уюштирган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 мингдан ошди

    2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 021 нафарга етди, дея хабар берди эксклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

    Охирги 24 соат ичида 41 қурбоннинг жасади ва 61 нафар ярадор шифохоналарга етказилди. Улардан 39 нафари янги ҳаво ҳужумлари қурбони бўлди, яна икки киши вайроналар остидан олиб чиқилди.

    Жабрланганларнинг умумий сони 113 274 нафардан ошди.

    Исроил Ғазога йирик зарбаларни қайта бошлаган 18 мартдан буён 673 киши ҳалок бўлди, 1233 киши яраланди, деб хабар беради aa.com.tr.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates