баннер
25 мар 2025
03:37

    Туркияда Истанбул ҳокимининг ҳибсга олинишидан кейин норозилик намойишлари бўлиб ўтди

    Полиция талабаларни тарқатиш учун махсус воситалардан фойдаланди.

    Бўлажак президентлик сайловларида Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоғаннинг асосий рақиби саналган мухолифатдаги Истанбул шаҳри ҳокими Экрем Имамоғлунинг ҳибсга олинишига қарши 19 март, чоршанба куни Истанбул ва Туркиянинг бошқа шаҳарларида оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

    Намойишлар Истанбул вилояти губернаторининг кейинги тўрт кун давомида кўча намойишларини тақиқлаш ҳақидаги буйруғига ва шаҳар бўйлаб полиция йиғилганига қарамай бўлиб ўтди, дея хабар беради BBC.

    Полиция шаҳар ҳокимлиги биносини ўраб олди, айрим йўллар ва марказий Таксим майдонини тўсиб қўйди. Намойишчилар шаҳар ҳокимлиги, Имамоғлу сақланаётган полиция бўлими, Истанбул университети ва бошқа жойлар яқинида йиғилишди.

    “Бўлиб ўтган воқеа тўнтаришга уриниш эди”, деди Республика халқ партияси раҳбари Озгюр Озель ҳокимлик биноси олдида йиғилганлар олдида қилган чиқишида. “Экрем Имамоғлу [президентликка] номзод бўлиш эркинлигидан маҳрум қилинмаяпти, бу халқ уни сайлаш эркинлигидан маҳрум қилинмоқда”.

    Воқеа жойидан олинган кадрларга кўра, полиция Имамоғлунинг олий маълумот дипломини бекор қилиш ҳақидаги ўқув муассасаси қарорига норозилик билдирган талабаларни Истанбул университети ҳудудидан тарқатиш учун махсус воситалардан фойдаланган.

    Қарор сиёсатчининг ҳибсга олинишидан бироз аввал қабул қилинган бўлиб, олий маълумотнинг йўқлиги унга расман президентликка номзод сифатида иштирок этишга имкон бермайди, деб хабар беради vesti.kg.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech