Унинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлган 404 киши орасида 170 дан ортиқ бола ва 80 дан ортиқ аёл бор. Шунингдек, қутқарув гуруҳлари ва тез ёрдам машиналари “асбоб-ускуналар, ёнилғи ва оғир техника етишмаслиги” туфайли жабрланганларнинг муҳим қисмига етиб бора олмагани қайд этилди.
Бундан ташқари, БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вилоятда атиги 4 та дала госпитали тўлиқ фаолият кўрсатаётганини, 22 та шифохона ва 6 та дала госпитали қисман фаолият кўрсатаётганини, 13 та шифохона ва 4 та дала госпитали вайрон бўлганлиги, ходимлар ва дори-дармонлар етишмаслиги сабабли умуман ишламаётганини таъкидлади. “Вазият ҳалокатли, бизда қурбонлар жуда кўп”, дея “Аш-Шифо” шифохонаси директори Муҳаммад Абу Силмиянинг сўзларидан иқтибос келтиради бошқарма.
18 март куни Исроил армияси анклавга йирик ҳужумларни бошлади. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси буни Фаластиннинг радикал ҳаракати ҲАМАСнинг воситачилар ва АҚШ Президентининг махсус элчиси Стивен Уиткоффнинг музокаралар чоғида илгари сурган таклифларни рад этиши билан изоҳлаб, Ғазодаги операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини айтди. Радикаллар жанговар ҳаракатлар қайта бошланганида Исроил ва АҚШни айблади.
Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғазодаги кескинлашувнинг янги босқичи қурбонлари сони 400 дан ошди, 560 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар беради tass.ru.