Исроилнинг зарбасидан сўнг Ливан жанубида Қизил хоч жамияти ходимлари яраланди

    Исроил авиацияси Ливан жанубидаги Набатия шаҳрида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган жойга зарба берди, оқибатда уч нафар тез ёрдам хизмати ходими жароҳатланди.

    Бу ҳақда Ливан Қизил хоч жамиятининг “Х” ижтимоий тармоғидаги баёнотида маълум қилинди.

    “Ярадорларни эвакуация қилиш ва ҳалок бўлганларни қидириш учун тўртта тез ёрдам машинаси жўнатилди. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келганларида қайтатдан зарба берилди. Қизил хочнинг уч нафар ходими жароҳат олди”, дейилади баёнотда.

    Қизил хоч ташкилотига кўра, Набатия ҳудудларидан бирига берилган ҳаво ҳужумидан сўнг Қизил хоч ташкилоти Ливан жанубидаги БМТ тинчликпарвар кучлари билан тез ёрдам гуруҳини ҳудудга жўнатишни мувофиқлаштирган, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates