БМТ экспертлари Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи мониторинги ва илмий тадқиқотлари натижаларига кўра, 2025 йилга келиб Ерда иқлими ўзгариши яна жадал тус олди. Юзага келган айрим ўзгаришларни ортга қайтариб бўлмайди, аммо 66 мамлакатдан тўпланган 234 эксперт умидни йўқотишмаган. Инсоният бу борадаги салбий ўзгаришлар кўламини чеклашга қодир. Атмосфера сифатини яхшилаш ва глобал ҳароратни барқарорлаштириш учун қазилма ёнилғидан имкон қадар тезроқ воз кечиш ва ҳавога зарарли моддалар тарқалишини камайтириш зарур.
Иқлим ўзгариши деганда нима тушунилади?
Об-ҳавода кескин ўзгариш ҳолатлари ва ҳароратнинг узоқ муддатли ўзгаришлари иқлим ўзгаришини англатади. Бунинг сабаблари табиий, жумладан, қуёш фаоллигининг даврий тебраниб тураётгани, фасллар алмашинувидаги анъаналар бузилиши, вулқонлар фаоллашуви ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Кўмир, нефть ва газ каби қазилма ёқилғи ва ёнилғи турларидан ҳаддан зиёд кўп фойдаланиш табиатга энг кўп зарар етказаётир. Мутахассислар фикрига кўра, Ер иқлими кейинги 150 йил мобайнида кескин даражада ўзгарди ва бунда асосий ҳаракатлантирувчи омил инсонлар фаолиятидир.
Икки оксидли углерод ва метан ташламалари — бу, автомобиллар фойдаланаётган ёнилғи ва саноатда, биноларни иситишда қўлланилаётган кўмирдан фойдаланиш натижаси. Бугунги кунда иқлим ўзгаришига қарши кураш давлатлардан кўп молиявий маблағ талаб қилади албатта. Аммо умуман ҳаракат қилмаслик бунданда қимматга тушиши мумкин.
Иқлим ўзгаришининг бугунги аломатлари
1. Глобал ҳарорат кўтарилиши
2011 – 2020 йиллар амалга оширилган бутун кузатувлар тарихида энг илиқ иссиқ давр деб баҳоланди. Ер юзининг деярли барча минтақаларида иссиқ ва аномаль кунлар сони кўпайди. Шу сабабли касалланиш ошди, очиқ ҳавода ишлаш янада қийинлашиб бораяпти, табиатда ёнғин юзага келиши кўпайди.
2. Довул кучайиши
Қирғоқ бўйларида жойлашган мамлакатларда кучли тўфон, пўртаналар содир бўлиши ошди. Ҳарорат ошиши ва буғланиш кучайиши натижасида жала ва сув тошқини тез-тез юзага келмоқда. Илиқ океан сувларида кейинчалик кучайиб яқин жойлардаги уйлар ва аҳоли турар жойларини бузиб юборадиган тропик довул, тўфон юзага келади ва бу одамлар ўлимига, катта иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлади.
3. Тупроқ яроқсизлиги
Иқлим ўзгариши оқибатида ичимлик сув танқислиги ошиб бораётир, бу айниқса сув ресурлари аввалдан кам бўлган минтақаларда яққол сезилиб бормоқда. Дунёда қишлоқ хўжалиги ва экологя тизимида янада қурғоқчилик ошиб, ҳосилдорлик ва экологик тизимга таъмир кўрсатаяпти. Чўл майдонлари ҳудуди йил сайин ошиб кўпайиб кетаётир.
4. Дунё океанлари сатҳи ошиши
Жуда катта майдонга эга океанлар глобал исиш оқибатида юзага келаётган иссиқликни тез ютиб юборади. Охирги 20 йилда океанлар суви исиши тезлиги анча кучайган. Океан сатҳининг кўтарилиши айни пайтда Арктика ва Антарктида музликлари тез эриб кетишига олиб бормоқда. Буларнинг бари қирғоқ бўйи мамлакатлари ва оролларда яшовчи аҳолига хатар солади. Шу билан бирга бу жараёнлар сув ости флора ва фауна оламига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мазкур таҳлилий мақолада иқлим ўзгаришини келтириб чиқараётган асосий сабаблар, унинг оқибатлари, жумладан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси турларининг йўқолиб кетиши, озиқ-овқат етишмаслиги, саломатликка хатар кучайиши, очарчилик ва миграция фаоллашуви каби бир-бирига боғланиб кетган қатор муаммолар борасида сўз юритилган.
Хулосада, бу муаммони бир мамлакат ёки минтақа доирасида ҳал қилиб бўлмаслиги, бутун дунё мамлакатлари ҳамжиҳатлигидагина кутилган натижага эришиш мумкинлиги алоҳида таъкидланади, деб хабар беради kp.ru.








