Таъкидланишича, 2025–2026 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида белгиланган жадвалга мувофиқ механик мустаҳкамлик синовлари ўтказилган ва бу тегишли тартибда тайёргарлик билан амалга оширилган.
Жадвалга мувофиқ, 2025 йил 10 июль куни соат 10:40 да ТC-10 қозонхонаси ҳудудида, М 0-16 ва М 0-17 иссиқлик камераси оралиғида, Олмозар туманидаги Фаробий ва Шифокорлар кўчалари кесишмасида жойлашган иссиқлик тармоғи участкасида 16 ати босимдаги (атмосфера) механик мустаҳкамлик синовлари ўтказилди.
Синовлар давомида 12,6 ати босимда диаметри 800 мм бўлган трубада сув чиқиши кузатилди. Ушбу иссиқлик тармоғи участкаси 1989 йилда эксплуатацияга топширилган.
Яқин атрофдаги дўконларга моддий зарар етган — умумий майдони 8 м² бўлган ойна витриналари синган. “Veolia energy Tashkent”нинг Олмазор тумани бўлими бошлиғи Бахтиёр Расуловнинг маълумот беришича, компания суғурта маблағлари ҳисобидан етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилади.








