ИССВ мутахассислари Финляндия савдо ва бизнес тажрибасини ўзлаштиряпти

    Бизнес 21 феврал 2024 415

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТ Тараққиёт Дастури) лойиҳаси доирасида жорий йил 12-16 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда бошқа идоралар вакилларидан иборат делегация вакиллари Финляндиянинг тегишли вазирликлари ва ташкилотлари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

    Хусусан, Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда савдони ривожлантириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон экспорт қилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокама этилди. Мамлакатимизда қулай савдо муҳитини яратиш, кичик ва ўрта бизнеснинг Европа бозорларига чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича Финляндия тажрибасини жорий этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Team Finland компаниялар гуруҳи ва унинг таркибига кирувчи Business Finland, Finnvera, Finnfund ва Finnpartnership каби ташкилотлари вакиллари билан суҳбатда Финляндиянинг таниқли брендлари билан биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, экспортни рағбатлантириш самарали воситаларини ва ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қўшма платформалар ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

    Ташриф дастурига мувофиқ делегация Финляндиянинг Савдо-саноат палатаси ва Шарқий Савдо палатаси (EastCham)да бўлиб, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳар икки ташкилот томонидан кўрсатилаётган хизматлар турлари билан танишди. Музокаралар чоғида фин ва ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш дастурини ишлаб чиқиш масаласи келишиб олинди. Бу Ўзбекистонда бизнеснинг ўсиши ва ривожланишига замин яратади.

    Финляндия Қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик вазирлиги вакиллари билан учрашувда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Finnish Food Authority мутахассислари Ўзбекистон томонига озиқ-овқат хавфсизлиги ва маҳсулот сифатини таъминлаш усулларини, Финляндиянинг Fairtrade компанияси мутахассислари эса адолатли савдо амалиётларини тақдим этдилар.

    Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий йўналишларига илғор Финляндия тажрибасини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини биргаликда ишлаб чиқишга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates