Бу ҳақда Туркиянинг Sozcu газетаси мамлакат коинот агентлигига таяниб хабар берди.
Метеоритнинг қулаб тушиши лаҳзаси Истанбул ва Анқарада, шунингдек, Бурса, Ялова, Кожаэли, Бартин, Зонгулдак, Карабюк, Чанқири ва Чорум вилоятларининг кўп жойларида кузатилди, деб хабар беради report.az.
Habereniz маълумотларига кўра, сўнгги соатларда аниқланган самовий жисм ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот берилмади.