Истеъмолчилар ҳақи олиб берилди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Косонсой тумани Чиндовул қишлоғида яшовчи Т.А. мурожаат қилди.

    Фуқаронинг қайд этишича, у харид қилган 52 та шифер сифатсиз, синиқ чиққан. Харидорнинг бир бор мурожаатига қарамай, дўкон эгаси томонидан шу кунга қадар янгисига алмаштириб берилмаган.

    Яна бир мурожаат Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи Н.М.дан келган. Унда ёзилишича, фуқаронинг Чортоқ туманида жойлашган “ABDURAHMON AYUBXON GROUP” XKдан “Наманган-Хабаровск” йўналиши бўйича бекор қилинган авиачиптаси пули қайтарилмаган.

    Бундан ташқари, Уйчи туманида яшовчи М.Ш. ҳам «New cattle beed» МЧЖ томонидан икки томонлама шартнома асосида юборилган икки бош зотдор қорамолнинг бири уч кун ичида ўлиб қолганидан норози бўлиб мурожаат этган.

    Мазкур мурожаатлар ўрганилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб 35 миллион сўм ундириб берилишига эришилди, деб беряпти жамиятлари федерацияси ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates