IT-кадрларни тайёрлашда хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорлик олиб бориш бўйича таклифлар берилди

    Таълим 17 феврал 2022 2878

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Хоразм вилоятига хизмат сафари доирасида IT Park резиденти — «DATA» ўқув маркази фаолияти билан танишди.

    Урганч шаҳрида жойлашган мазкур ўқув марказ ёшларга IT соҳасида қатор долзарб IT йўналишлари, яъни робототехника, мобил ўйинлар яратиш, веб дастурлаш, Андроид дастурлаш, 3D animasiya, архитектура ва дизайн, график дизайн, SMM, киберхафсизлик бўйича мутаҳассислар тайёрлайди. Шунингдек, болалар учун ҳам махсус курслар ташкил этилган. Бугунги кунга қадар 800 нафардан ортиқ ёшлар «DATA» ўқув марказининг курсларини тамомлаган.

    Ташриф доирасида «DATA» ўқув маркази фаолияти тўғрисида тақдимоти ҳам ўтказилди. Унда ўқув маркази вакиллари ўз режа ва мақсадлари билан ўртоқлашди. Жумладан, ҳозирги пайтда ўқув маркази мутаҳассислари томонидан болаларни IT йўналишлари бўйича ўргатиш учун ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. Келгусида ушбу қўлланмани кўпайтириш ва таълим муассасаларининг ўқув жараёнларида ишлатиш мақсад қўйилган.

    АКТ вазири Ш. Шерматов ўқув марказининг фаолияти билан яқиндан танишиб, АКТ соҳаси учун етук малакали кадрларни тайёрлашда хусусий IT марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклиф берди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates