Сибирда 4 ёшли ит ва 10 ойлик айиқ боласи дўст тутинди. Эндигина туғилган пайтида маҳаллий аҳоли томонидан топиб олинган нимжон ва ҳимоясиз айиқчага "Андрейка" деб ном берилди. "Андрейка"ни топиб олганлар уни меҳр билан парваришлади. Айиқ билан дўстлашган итнинг номи "Ромми". Кичкина "Андрейка" ўзини-ўзи ҳимоя қила олгунга қадар яна ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборилади.