Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Имтиҳон кунлари:
Aбу Aли ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати – 7- август
Мирзо Улуғбек номидаги физика, математика, астрономия ва информатика фанларига ихтисослаштирилган мактаб – 8-9-август
Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Aхборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаби – 10-12-август
Имтиҳонлар 3 сменада – 08:00, 12:00, 16:00 да ўтказилади.
Имтиҳон вақти ҳақида талабгорларга 2-август кунидан бошлаб смс-хабарнома юборилмоқда.
Смс-хабарномани қабул қилгандан сўнг ariza.piima.uz сайтидаги “Шахсий кабинет”дан Рухсатномани юклаб, чоп этиб олишингиз шарт!
Имтиҳонга талабгор туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва Рухсатнома билан келиши лозим.
Имтиҳон ўтказиладиган манзил: Тошкент, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси.









