Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 млн доллар маблағ ажратади

    Мамлакатимизда 11 август 2020 1023

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

    Қарорда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг устувор йўналишлари, маблағдан фойдаланиш схемаси ва тартиби белгилаб берилди.

    6 йилга (2020–2026 йиллар) мўлжалланган ушбу лойиҳага Жаҳон банки томонидан 30 йил муддатга қуйидаги шартлар асосида маблағлар ажратилмоқда:

    10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 181 млн АҚШ доллари миқдорида қарз;
    10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит;
    5 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 219 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 659,3 млн АҚШ долларига тенг, улардан Ўзбекистон улуши – 159,3 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

    - солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш – 124,3 млн АҚШ долларини;
    - лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши эса 35 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates