Жаҳон бозорларида шакар нархи рекорд даражага кўтарилди

    Лондон фонд биржасида шакар нархи кескин кўтарила бошлади. Бу тўғридан-тўғри фючерс нархига боғлиқ. Натижада бир тонна шакар нархи 700 доллардан ошди. Бу сўнгги 12 йил учун максимал кўрсаткич.

    “Европада ҳам, Америкада ҳам маҳаллий бозорни тoлдириш учун етарлича ишлаб чиқариш ҳажми йўқ, шунинг учун импортга боғлиқлик ҳаддан зиёд кўп, яъни шакарнинг режалаштирилган ҳажмлардан келиб чиқиб етказиб берилмагани ҳақидаги баъзи янгиликлар дарҳол нархларнинг ошишига олиб келади”, деб тушунтирди Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг молиявий менежмент кафедраси мудири Константин Ордов.

    Европа мамлакатларига шакар Бразилиядан келтирилади. Мазкур мамлакатда йилига 37 миллион тоннадан ортиқ шакар ишлаб чиқарилади. Иккинчи ўринда Ҳиндистон. Таиланд шакар плантацияларига ҳам бой бўлиб, у ерда 10 миллион тонна шакар ишлаб чиқарилади.

    Дунёда ишлаб чиқарилган шакарнинг қарийб 80 фоизи шакарқамишдан олинади. Ва фақат 20 фоизи қанд лавлагидан. Қамишнинг нархи лавлагидан анча арзон.

    Шакар нархининг ошишига асосий сабаб етказиб беришнинг қисқараётганидир. Ҳиндистон ички нархларнинг ошиши сабабли товар экспортини чеклашга қарор қилди. Бундан ташқари, нефть нархининг ошиши туфайли Ҳиндистон заводлари этанол ишлаб чиқаришга кўпроқ қамиш хомашёсини жўнатишни бошлашди. Ҳиндистон учун ёқилғи ишлаб чиқариш энди фойдалироқ. Бензин нархининг кўтарилиши туфайли Бразилиядан етказиб бериш қисқарди. Бу аҳолини биоёқилғига ўтишга мажбур қилмоқда. Шакарқамишининг салмоқли қисми эса ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга кетмоқда.

    “Ҳиндистонда қайта ишлаш ҳажми кутилган ҳажмларга мос келмайди. Бразилияда ҳам муайян муаммолар мавжуд. Улар шакарнинг асосий ишлаб чиқарувчиларидир. Ва логистика нуқтаи назаридан бу занжирларнинг барчаси дунё учун етарли эмас. Шакар маҳаллий даражада танқис бўлган ўзига хос товарга айланиб бормоқда”, — деди Константин Ордов.

    Шакар нархининг ошиши муносабати билан таҳлилчилар унинг камомадини башорат қилишмоқда. Бу эса бошқа маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates