Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган самбочиларимизга пул мукофотлари топширилди

    Aввалроқ хабар берганимиздек, самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди.

    Шундан сўнг спортчилар Туризм ва спорт вазирлиги биносига таклиф этилди ва махсус пул мукофотлари билан тақдирланди. Мукофотларни ўз эгаларига Туризм ва спорт вазири ўринбосари A.Каримов ва Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби О.Қосимов топширди. Улар спортчиларни қўлга киритган ютуқлари билан табриклаб, миннатдорлик билдирди.

    Маълумот учун, жаҳон чемпиони бўлган самбочиларимиз 10 млн сўм, кумуш медал эгалари 5 млн сўм, бронза медалини қўлга киритганлар эса 3 млн сўм миқдоридаги мукофотга эга бўлишди.

    Ўз навбатида тақдирланганлар ҳам спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилган имкониятлар учун мутасаддиларга миннатдорлик изҳор этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates