Жаҳон рекордлари тасдиқланди

    Спорт 2 июл 2020 9784

    Халқаро енгил атлетика федерацияси 2020 йилнинг илк ойларида ўтказилган халқаро мусобақаларда қайд этилган натижалар асосида янгиланган жаҳон рекордлари мундарижасини коронавирус пандемияси сабабли эълон қилмаган эди.

    Куни кеча 2020 йилда ўрнатилган рекордлар халқаро федерация томонидан тасдиқланди. Лангарчўпга таяниб сакраш бўйича эркаклар ўртасида швециялик Арманд Дюплантиснинг февраль ойида Полшада ўтказилган халқаро турнирда кўрсатган натижаси (6.17 метр) расман жаҳоннинг янги рекорди, дея эътироф этилди. Шунингдек, енгил атлетиканинг бошқа йўналишларидаги натижалар ҳам сарҳисоб қилинди. Қўйида уларнинг рўйхатини келтириб ўтамиз. Бу 30 июнгача бўлган вазият.

    Йўналиш: Лангарчўпга таяниб сакраш (эркаклар)
    Янги рекорд: 6.17 м
    Аввалги рекорд: 6.16 м (Рено Лавилени)
    Муаллиф: Арманд Дюплант (Швеция)
    Мусобақа: Copernicus Cup (Полша)

    Йўналиш: 5 000 метр (эркаклар)
    Янги рекорд: 12:51 минут
    Аввалги рекорд: 13:22 (Роберт Кетер)
    Муаллиф: Жошуа Кептеги (Уганда)
    Мусобақа: Monaco Run (Монако)

    Йўналиш: уч ҳатлаб сакраш, ёпиқ иншоотда (Аёллар)
    Янги рекорд: 15.43 метр
    Аввалги рекорд: 15.36 (Татяна Лебедева)
    Муаллиф: Юлимар Рохас (Венесуэла)
    Мусобақа: Villa de Madrid Indoor Meeting (Мадрид)

    Ланг Ленг Осиё ўйинларининг мусиқий элчиси

    Хитойнинг Ханчоу шаҳрида 2022 йили ўтадиган XIX Осиё ўйинларининг мусиқий композицияси учун танловнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 30 ноябригача бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

    Бугун «Ханчжоу-2022» ташкилий қўмитаси хитойлик машҳур пиониначи Ланг Ленгни XIX Осиё ўйинларининг реклама элчиси, дея эълон қилди.

    2008 йилги Пекин, 2012 йилги Лондон ва 2016 йилги Рио олимпиадаларининг ҳамда бир қатор Осиё ўйинларининг мусиқий дастурлари иштирокчиси ҳамда хитойлик пианиначилар орасида биринчилардан бўлиб Европа концерт залларида кўйлари янграган Ланг учун бу албатта оламшумул воқелик эмасдир. Аммо хитойлик мусиқачининг бундай шарафга лойиқ кўрилиши Осиё мусиқа оламида ўзига хос шов-шувларга сабаб бўлди.

    Бундан бир ҳафта муқаддам ушбу Осиё ўйинларининг бадиий дастури ҳақида сўзлаган Осиё олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад ал Сабах «2022 йилги ўйинларнинг мусиқий жамланмаси нафақат Хитой, балки бутун қитъа халқларининг тилларида жаранглаши лозим»лигини билдирганди. Аммо «Ханчоу-2022» ташкилий қўмитаси Ланг тимсолида хитойликларга «улоқ»ни совға қилди чоғи..

    Тўлқин РЎЗИЕВ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates