Жаҳонгир Ортиқхўжаев Челябинск ва Астрахан вилоятларининг делегацияси билан учрашув

    Халқаро ҳамкорлик 4 август 2022 949

    Жорий йил 3 август Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Россия Федерацияси Челябинск ва Астрахан вилоятларининг делегацияси билан учрашди. Делегацияга Челябинск вилоятининг губернатори Алексей Текслер бошчилик қилди.

    Меҳмонларни қарши олган пойтахт ҳокими ҳудудларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини УЖКХ, таълим, шаҳарсозлик, туризм, санъат ва маданият соҳаларида ўзаро манфаатли ва тизимли алоқаларни ўрнатиш ҳамда қўшма мусиқа, кино ва театр фестивалларини ўтказиш йўли билан ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

    А.Текслер қабул учун миннатдорлик билдириб, Ж.Ортиқхўжаевни ҳамкорлик йўналишларини белгилашда тўлиқ қўллаб-қувватлашини қайд этди. Губернатор Челябинск вилояти осмонўпар бинолар учун уникал катта ҳажмли, аъло изоляция хусусиятига эга фасад ойналарини, шунингдек, қурилиш кранлари ва трамвайлар, ободонлаштириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳаси учун осма ускуналар ҳамда бошқа турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи эканлигини маълум қилди. Туристик алмашинувнинг аҳамияти ҳақида сўзлар экан, А.Текслер ҳудудлараро тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш, туристик таклиф ва йўналишларни стандартлаштириш, логистикани яхшилашнинг аҳамиятини таъкидлади. Бу мамлакатларимизда туризмни, шу жумладан, стоматологик ва офтальмологик соҳаларда тиббий туризмни йўлга қўйиш ва яхшилашга хизмат қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, А.Текслер саноат кооперациясини ривожлантиришда давом этиш, ҳамкорлик шартномасини тузиш ва маданий алмашинувни йўлга қўйиш таклифларини билдирди.

    Сўнгра, Астрахан вилоятининг саноат ва табиий ресурслар вазири Иля Волынский Каспий денгизига йўлни очиб турган вилоят замонавий логистик хизматларни кўрсатиш имкониятига эгалигини маълум қилди. И. Волынский Астраханда савдо уйини очиш таклифини билдирди – бу бизнинг корхоналарга бутун Россия бозорини қамраб олиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, хусусан, пиёз ва картошкани етиштириш ва етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини беради. 1 000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётган Астрахан университетининг муваффақиятини таъкидлаб, И. Волынский касб таълими соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришни таклиф қилди.

    Ж.Ортиқхўжаев меҳмонларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уларнинг таклиф ва фикрларига қизиқиш билдирди. Учрашув якунида тарафлар ўзаро фойдали ва истиқболли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates