Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 30 январдаги қарори билан собиқ Тошкент шаҳри ҳокими ва халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди.
Қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ваколатлари муддатидан олдин тугатилгани, шунингдек, унинг Сенат аъзоси сифатидаги ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги ёзма аризасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.
Аввалроқ, 27 январь куни Тошкент шаҳар Кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган эди.