Жанубий Корея олимларининг картошка уруғчилиги бўйича илмий тадқиқотлари ўрганилди

    Агросектор 5 октябр 2022 649

    Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи ҳақида хабар берган эдик.

    Делегация вакиллари ушбу ташриф доирасида яна бошқа қишлоқ хўжалиги объектларида ҳам бўлди. Хусусан, Тоғли туманлар қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишилди.

    Ушбу илмий-тадқиқот институти 1959 йили ташкил этилган бўлиб, асосан янги картошка навларини яратиш, уруғлик картошкани етиштириш билан шуғулланади. Айни кунларда бу ерда биотехнологик усулда «In vitro» шароитида картошка уруғлигини кўпайтириш бўйича илмий ишлар олиб бориляпти. Ушбу тажриба айниқса, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассисларининг қизиқишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, институтда картошкага зарар етказадиган зараркунандаларга ва вирусли ҳамда бошқа касалликларга қарши кураш бўйича тадқиқотлар ўтказилади. Картошка уруғчилиги йўналишида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Кореялик олимларнинг таъкидлашича, истиқболда гречка ва қулупнай етиштириш бўйича илмий ишларни бошлаш режалари ҳам бор.

    Тоғли туманлар қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти Жанубий Корея Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси (RDA) ташкилоти таркибига киради. RDA ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, экинларнинг мавжуд ҳолатини ўрганади ва самарали экин турларини экиш ва ихтисослаштириш бўйича ҳукуматга таклиф беради.

    Шунингдек, мамлакатда Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва агрохизматлар AKIS марказлари фаолияти яхши йўлга қўйилган. Уларнинг мамлакат бўйича 9 та провинция, 156 та туман ва шаҳарлар, 728 та ҳудудда фермерларга маслаҳат бериш офислари мавжуд.

    Эътиборлиси, Жанубий Кореяда аграр соҳанинг Миллий қишлоқ хўжалиги маълумотлар базаси шакллантирилган. Ушбу соҳага қизиқадиганлар очиқ манба бўлган базадан қишлоқ хўжалигига оид исталган маълумотларни топишлари мумкин.

    Яна бир муҳим жиҳат, давлат қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида минерал ўғитлар, ёқилғи каби моддий ресурсларни арзон нархларда етказиб берадиган ва имтиёзли кредитлар ажратадиган муассасаларни ташкил этган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates