Қайд этилишича, Корея ҳукуматининг ривожланишга расмий ёрдам дастури (ODA) доирасида 3,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант асосида молиялаштириладиган ушбу лойиҳа мамлакатимизда статистика тизимини модернизация қилиш, рақамли технологиялар ва халқаро тажрибаларни жорий этишга қаратилган.
Муҳокамаларда кадрлар малакасини оширишга алоҳида эътибор берилиб, ушбу йўналишда Миллий статистика қўмитаси ходимлари учун Корея ва Ўзбекистонда ўқув курслари, кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида компьютер ва аудио қурилмалар билан жиҳозланган замонавий ўқув хоналари ташкил этилади.
Шунингдек, маъмурий маълумотлар базаларини бошқариш тизими яратилиб, давлат органлари ўртасида маълумотлар интеграцияси таъминланади ва статистик таҳлиллар автоматлаштирилган, ишончли платформаларда амалга оширилади.









