баннер
1 апр 2025
13:18

    Жанубий Кореяда автомобиль йўлидаги кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди

    Жанубий Кореянинг Чхонан шаҳридаги тезюрар автомагистраль йўл қурилиш майдончасида кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида камида уч ишчи ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда расмийларга таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

    Маълумотларга кўра, ҳалокат соат 9:50 атрофида Сеулдан тахминан 80 километр жанубда, Сеул-Сежон тезюрар автомагистраль йўл қурилиш майдончасида содир бўлган.

    Таъкидланишича, ўз таянчларидан 50 метрлик темир тўсинлар қулаб тушган, бу вақтда ишчилар уларнинг остида бўлган. Қутқарувчилар вайроналар орасидан саккиз кишини топди, улардан уч нафари ҳаётдан кўз юмди, қолган беш нафари жароҳатлар билан шифохонага етказилди.

    Ҳодиса жойида қидирув ишларини давом эттириш учун расмийлар тегишли хизматларни сафарбар қилди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech