баннер
29 мар 2025
22:20

    Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинларини ўчириш чоқида вертолёт ҳалокатга учради

    Жанубий Кореянинг Ийсон уездида ўрмон ёнғинларини ўчириш чоғида Sikorsky S-76 вертолёти ҳалокатга учради.

    Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

    Маълумотларга кўра, вертолёт ижарага олинган. Унинг бортида битта учувчи бўлган, у ҳаётдан кўз юмди.

    Ёнғинлар туфайли камида 18 киши ҳалок бўлди, аввалроқ 15 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Хан Док Су мамлакат жануби-шарқидаги ҳозирги ўрмон ёнғинларини тарихдаги энг даҳшатлиси деб атади, деб хабар беради report.az.

    Унга кўра, табиий офатга қарши курашишда 128 вертолёт, 1,1 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3,1 мингга яқин ўт ўчирувчи ва 4,6 мингга яқин давлат хизматчилари қатнашмоқда. “Ўрмон ёнғинлари мисли кўрилмаган даражада зарар кўрсатишидан ҳимояланиш учун биз ҳафтанинг қолган қисмида барча ресурсларни ёнғинларга қарши курашишга қаратишимиз керак”, деди Бош вазир.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech