баннер
30 мар 2025
14:44

    Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 24 нафарга етди

    Жанубий Корея жануби-шарқидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда табиий офатларга қарши курашиш ва хавфсизликни таъминлаш марказий штабида маълум қилинди.

    Унга кўра, 12 киши оғир, яна 14 киши енгил жароҳат олган. Аввалроқ 15 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилган эди.

    Чоршанба куни Президент вазифасини бажарувчи ва Бош вазир Хан Док Су ўрмон ёнғинларини Корея Республикасининг “тарихидаги энг ёмони” деб атади. Унинг сўзларига кўра, 23 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Чоршанба куни ёнғинни ўчириш вақтида Sikorsky S76 вертолёти ҳалокатга учради. 73 ёшли учувчи ҳалок бўлди.

    21 мартдан бери мамлакат жануби-шарқида ёнғинлар авж олмоқда. Ҳокимият вакиллари бунга ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво ёнғинни ўчиришни қийинлаштирмоқда. Учта ҳудудда – Ульсан шаҳри, Кёнсан-Пукто ва Кёнсан-Намдо вилоятларида табиий офат ҳолати эълон қилинди. Ёнғинга қарши курашга жами 128 та вертолёт, 1,1 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи, тахминан 3,1 минг нафар ўт ўчирувчи, 1,1 минг нафар ўрмон ёнғинларини ўчириш бўйича мутахассис ва 4,6 мингга яқин давлат хизматчилари жалб этилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech