баннер
29 мар 2025
20:27

    Yonhap: Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 15 нафарга етди

    Кёнсан-Пукто вилоятида 12 киши, Кёнсан-Намдо вилоятида эса яна 3 киши ҳалок бўлди.

    Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда расмий шахсларга таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

    Уларга кўра, Кёнсан-Пукто вилоятидаги ёнғинда 12 киши, Кёнсан-Намдо вилоятида яна 3 киши ҳалок бўлган.

    Аввалроқ тўрт кишининг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мамлакат жануби-шарқидаги ўрмон ёнғинлари 21 март куни бошланган. Жанубий Корея ҳукумати учта ҳудуд: Улсан шаҳри, Кёнсан-Пукто ва Кёнсан-Намдо вилоятларида табиий офат ҳолатини эълон қилди. 3 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Ёнғин содир бўлган ҳудудларда темир йўл ва автомобиль ҳаракати чекланди. Ёнғин, шунингдек, Коунса қадимий буддистлар ибодатхонаси мажмуасини, миллий даражада маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган баъзи биноларни ҳам вайрон қилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech