Жанубий Кореядаги ватандошимизга «Туризм фидойиси» кўкрак нишони топширилди

    Туризм 22 октябр 2020 1984

    Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасида Сеулдаги «Лаззат» ресторани раҳбари Маҳмуд Абдуллаевга туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Туризм фидойиси» кўкрак нишони топширилди.

    Сеул шаҳридаги «Лаззат» ресторани 2013 йилда ташкил этилган ва мамлакат аҳолиси ҳамда чет эллик сайёҳлар орасида ўзбек миллий таомларини тарғиб қилиш, шунингдек, юртимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини кенг ёйишга хизмат қилиб келмоқда. 2014 йил ушбу муассаса Жанубий Корея туризм ташкилотининг «туризм ресторани» сертификатини олган бўлиб, сайёҳлар учун хизмат кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритган.

    Ресторан мамлакатда ўтказиладиган турли халқаро фестиваллар, жумладан, «Seoul International Fair», «Itaewon Global Cultural Festival», «Embassies Day in Seoul» ва бошқа тадбирларда ўзбек миллий таомларини муносиб намойиш қилиб келяпти.

    Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Мустақиллик куни, Наврўз байрами ва бошқа миллий саналар муносабати билан ташкил этиладиган йирик тадбирларда юртимиз ошпазлик анъаналарини тақдим қилиш ва республика туризм салоҳиятини танитишга муносиб ҳисса қўшиб келяпти.

    Ресторан жамоаси ҳозирда Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва Америка қитъасидан Жанубий Кореяга сайёҳларни жалб қилувчи туристик компаниялар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаб, улар томонидан таклиф этилган туристларга ўзбек миллий таомлари орқали юртимизни танитиш ва келажакда уларнинг мамлакатимизга саёҳатларини йўлга қўйиш устида иш олиб боряпти, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates