Кеча Осиё қитъасида футбол бўйича ЖЧ-2026 биринчи саралаш босқичи доирасидан ўрин олган жавоб учрашувлари бўлиб ўтди ва гуруҳлар тўла шаклланиб, қуйидагича кўриниш олди:
А гуруҳ – Қатар, Ҳиндистон, Қувайт, Афғонистон.
В гуруҳ – Япония, Сурия, КХДР, Мьянма.
С гуруҳ – Корея Республикаси, Хитой, Таиланд, Сингапур.
D гуруҳ – Уммон, Қирғизистон, Малайзия, Хитой Тайпеи.
Е гуруҳ – Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Ҳонконг.
Ғ гуруҳ – Ироқ, Веьтнам, Филиппин, Индонезия,
G гуруҳ – Саудия Арабистони, Иордания, Тожикистон, Покистон.
Н гуруҳ – БАА, Баҳрайн, Яман, Непал.
I гуруҳ – Австралия, Фаластин, Ливан, Бангладеш.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич гуруҳ ўйинларини 16 ноябрь куни Туркманистонга қарши сафардаги баҳс билан бошлайди. 21 ноябрда эса Эрон Тошкентда меҳмон бўлади. 3-турда вакилларимиз кейинги йилнинг март ойида Ҳонгконг меҳмони бўлади.