ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон МТЖнинг 3-босқич саралаш баҳсларидаги рақиблари маълум бўлди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олди.

    Бугун, 27 июнь куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида жойлашган ОФК қароргоҳида футбол бўйича 2026 йили Шимолий Американинг учта Канада, Мексива ва АҚШ давлатидаги 16 та шаҳри мезбонлик қиладиган мундиалнинг Осиё минтақаси саралаш баҳсларининг 3-босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

    Қуръа ташлаш маросимига кўра, 18 та терма жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларидаги рақибларини билиб олишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олди.

    "А" гуруҳи

    Эрон, Қатар, Ўзбекистон, БАА, Қирғизистон ва Шимолий Корея

    "В" гуруҳи

    Жанубий Корея, Ироқ, Иордания, Оман, Фаластин ва Қувайт

    "С" гуруҳи

    Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Хитой ва Индонезия.

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш баҳслари 3-босқичининг дастлабки турини жорий йил 5 сентябрь куни Шимолий Корея терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашувни Ўзбекистон МТЖ ўз уйида ўтказади.

    10.09.2024

    Қирғизистон - Ўзбекистон

    10.10.2024

    Ўзбекистон - Эрон

    15.10.2024

    Ўзбекистон - БАА

    14.11.2024

    Қатар - Ўзбекистон

    19.11.2024

    Шимолий Корея - Ўзбекистон

    20.03.2025

    Ўзбекистон - Қирғизистон

    25.03.2025

    Эрон - Ўзбекистон

    05.06.2025

    БАА - Ўзбекистон

    10.06.2025

    Ўзбекистон - Қатар