ЖЧ-2034 қаерда ўтади?

    ФИФА аризалар кутяпти

    ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида, 48 жамоа иштирокида бўлиб ўтишидан, шунингдек, ФИФА кенгаши кеча 2030 йилги жаҳон чемпионатини уч қитаънинг олтита мамлакатида ташкил этишга қарор қилганидан хабарингиз бор, албатта.

    ФИФА кенгаши кечаги йиғилишида яна бир муҳим қарорга келди. Унга кўра, 2034 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилишга фақат ОФК ва Океания мамлакатлари ариза топшириши мумкин.

    Айни пайтда турнир мезбонлиги учун Саудия Арабистони асосий даъвогар бўлиб турибди. Осиё футбол конфедерацияси Саудиянинг мезбонлик таклифини қўллаб-қувватлаган.

    Саудия Арабистони Қироллиги расмийлари ҳам мамлакат ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширишини тасдиқлаган.

    Шу ўринда бир таклиф. Балки Марказий Осиё мамлкатлари ҳам бу нифузли турнирни ўзларида ўтказиш учун биргаликда ариза топшириб кўришар...

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates